Тошкентда чиқинди ёқиш орқали муқобил иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчи завод ишга тушди

    Саноат 27 август 2025 1194

    Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган 16-сон шаҳар касалхонаси ёнидаги тиббиёт чиқиндиларини ёқиш заводи ишга тушди.

    Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълум қилди.

    Қайд этилишича, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган 16-сон шаҳар касалхонасидаги қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, инсинератор ускуналари олиб келинди ва илк завод ўз ишини бошлади.

    Ҳозирда ушбу заводда кунига 3 тонна миқдоридаги тиббиёт чиқиндиси ёқилиб, бартараф этилмоқда. Завод кунига 20 соатда 6 тонна чиқинди ёқиш қувватига эга.

    Таъкидлаш жоизки, бу каби тиббиёт чиқиндиларини самарали утилизация қилишга мўлжалланган навбатдаги заводларнинг қурилиши Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Тошкент Тиббиёт академиясининг 2-клиникаси (ТошМИ) ҳамда Тошкент туманидаги Тошкент Педиатрия тиббиёт институти (СамПИ) тиббиёт муассасаларида қизғин давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates