баннер
20 мар 2025
06:11

    “Иссиқлик электр станциялари” АЖ “BB-” “Барқарор” халқаро кредит рейтингини ўзгаришсиз сақлаб қолди

    “Иссиқлик электр станциялари” АЖ шу йилнинг 20 январида “Fitch Rating” халқаро рейтинг агентлиги акциядорлик жамиятининг халқаро индикатив рейтингини “BB-“ “Барқарор” даражада сақлаб қолди ва Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтингига тенг даражада деб эълон қилди.

    Таъкидлаш лозимки, халқаро рейтинг кўрсаткичлари йилда бир маротаба янгиланади. “Иссиқлик электр станциялари” АЖ 2023 йилнинг январь ойида илк бора “BB-“ “Барқарор” кредит рейтинги билан баҳоланган. 2024-2025 йилларда ҳам, ушбу “BB-“ “Барқарор” кредит рейтингини сақлаб қолишга эришилди.

    “Иссиқлик электр станциялари” АЖга мазкур даражани беришдан аввал “Fitch Rating” халқаро рейтинг агентлиги мутахассислари томонидан бир йил давомида жамиятнинг фаолияти таҳлил қилинди.

    “BB-“ даражаси кредит хавфлари мавжуд бўлиши мумкин экани, бироқ компания инвесторлар ва кредиторлар олдидаги молиявий мажбуриятларини бажара олишини билдиради.

    Шунингдек, мазкур рейтинг, “Иссиқлик электр станциялари” АЖни жаҳон инвестиция бозорларида аниқ ва равшан бизнес стратегиясига, шаффоф молиявий ҳолатига ва кучли корпоратив бошқарув тизимига эга корхона позициясини сақлаб қолади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech