Иссиқлик манбаи томонидан 4 млрд сўмдан ортиқ асосий ҳисобланган қарздорлик бекор қилинди

    Фарғона вилоятида иситиш мавсуми давомида аҳоли хонадонларига етарли даражада иссиқлик таъминоти етказиб берилмаган ва 6,1 мингдан ортиқ истеъмолчи нореал дебитор қарздорлик ҳисобланган.

    Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.

    Айтилишича, Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига тушган мурожаатлар асосида Фарғона вилояти «Иссиқлик манбаи» ишлаб чиқариш давлат бошқармаси билан ҳамкорликда маиший истеъмолчиларга етказиб берилган иссиқлик энергияси ҳамда кўрсатилган хизматлар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.

    Ўрганишларда иситиш мавсуми давомида кўп қаватли уйларга иссиқлик таъминотини етказиб берувчи марказий тармоқларнинг иситиш қозонхоналарида авария ҳолатлари (таъминот узилиши) содир бўлган вақтларда ҳамда табиий газ босими пастлиги ва бошқа асосли сабабларга кўра, аҳоли хонадонларига етарли даражада иссиқлик таъминоти етказиб берилмаган.

    Шунингдек, таъминотчи корхона билан тузилган шартномаларнинг тегишли бандларига асосан қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилганда 6146 нафар истеъмолчининг хонадонларига 4 млрд 173 млн сўмдан ортиқ нореал дебитор қарздорликлар ҳисоблангани аниқланди.

    «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга кўра, сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.

    Мазкур ҳолат юзасидан вилоят «Иссиқлик манбаи» ишлаб чиқариш давлат бошқармасига истеъмолчиларга ҳисобланган 4 млрд 173 млн сўмдан ортиқ асоссиз қарздорликни бекор қилиш юзасидан кўрсатма берилди. Амалга оширилган ишлар натижасида таъминотчи корхона томонидан кўрсатилмаган хизматлар учун ҳисобланган қарздорликлар бекор қилинди.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates