БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

    Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Д.Ташмуҳамедова БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг (UNODC) минтақавий соғлиқни сақлаш маслаҳатчиси Милос Стожановис ҳамда Профилактика, даволаш ва реабилитация бўлими «UNODC PTRS» дастури бошлиғи Вадиҳ Маалоуф билан учрашди.

    Мулоқот давомида Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтилди.

    Жумладан, учрашувда Д.Ташмуҳамедова ёшлар ва болалар ўртасида гиёҳвандлик ҳамда психотроп моддалар истеъмолининг олдини олиш, уларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича Сенат томонидан қабул қилинган қонунлар ҳамда олиб борилган назорат-таҳлил фаолияти натижалари юзасидан атрофлича маълумот берди.

    Милос Стожановис ҳамда Вадиҳ Маалоуф истиқболли лойиҳалар, ҳамкорликнинг янги соҳалари, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишнинг олдини олиш, гиёҳвандликка бўлган қарамликни камайтириш, даволаш ва касалликларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан амалга ошириладиган ишларга тўхталиб ўтди.

    Учрашувда Республика психологик-педагогик ташхис маркази, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ОИТСга қарши курашиш марказининг масъул раҳбар ходимларининг фикр-мулоҳаза ва таклифлари эшитилди.

    Муҳокама якунида Олий Мажлис Сенати ва «UNODC» ташкилоти билан истиқболда биргаликда амалга ошириладиган режалар, ҳамкорликда ўтказиладиган халқаро тадбирлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates