Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар берди.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Рафаҳдаги шифохонага дори-дармон ва ёқилғи олиб кетаётган карвонга уюштирилган ҳужумда беш киши ҳалок бўлди. Ёрдамни АҚШда жойлашган Anera хайрия ташкилоти ташкил қилган.
Исроил мудофаа кучларининг (ЦАХАЛ) таъкидлашича, жангарилар карвон бошида кетаётган автомобилни назорат остига олишга уринган, ЦАХАЛ транспорт воситасига зарба бериб, гуманитар карвоннинг олиб қочилиши хавфини бартараф этган. Армия матбуот хизматига кўра, Anera ва хавфсизлик кучлари томонидан қурбонлар йўқ.
Aneraнинг Фаластиндаги вакили Сандра Рашид ҳужумни “даҳшатга солувчи” деб атади. У ҳарбийларнинг карвонни эгаллаб олишга уриниш ҳақидаги версиясини рад этиб, Anera билан ҳамкорлик қилган транспорт компаниясидан бир неча киши ҳалок бўлганини қўшимча қилди, деб хабар беради tass.ru.
Карвонга ҳаво ҳужуми, Al Jazeera таъкидлаганидек, исроиллик аскарларнинг БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури машинасига ўт очганидан бир кун ўтиб амалга оширилди.