баннер
10 апр 2025
01:44

    Италия Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифининг асосий воқеалари бошланмоқда

    Ҳукумат 10 ноябр 2023 1710

    Бугун, 10 ноябрь куни Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла ва унинг фарзанди Лаура Маттарелла Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

    Олий мартабали меҳмонлар мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.

    Ватанимизнинг қадимги тарихидан бошлаб то бугунги кунга қадар, 3 минг йиллик давр ичида юз берган энг муҳим воқеаларни ўзида мужассам этган ушбу мажмуа Италия делегацияси аъзоларида катта таассурот қолдирди.

    Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизга ташриф буюраётган меҳмонларнинг Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан бунёд этилган мазкур муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech