Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 млн доллар имтиёзли кредит ажратди

    Молия 20 май 2025 811

    Маблағлар фуқаролар ва хусусий секторнинг геофазовий маълумотлардан фойдаланишини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилади.

    Қайд этилишича, Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонга 35 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади.

    Ушбу лойиҳа давлат хизматларини рақамлаштиришни давом эттиришга кўмаклашади ва бутун мамлакат бўйлаб ҳудудий ривожланишга ҳисса қўшади.

    Ўзбекистон ҳукумати лойиҳани биргаликда молиялаштириш учун 5,7 миллион доллар атрофида маблағ ажратади. Лойиҳа Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан 2025-2030 йилларда амалга оширилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates