Озарбайжон компанияси юртимиздаги подстанцияларни модернизация қилади

    Бугунги кунда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан Жаҳон банки иштирокида «Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш» инвестиция лойиҳаси амалга ошириляпти.

    Лойиҳадан кўзда тутилган мақсад магистраль электр тармоқлари ва подстанцияларини ривожлантириш, соҳага рақамли технологияларни жалб этиш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини ягона энергетика тармоғига интеграция қилишдан иборат.

    Ушбу лойиҳанинг бир қисми сифатида республика бўйлаб 110 – 500 кВли 22 та подстанцияда модернизация ва реконструкция ишларини олиб бориш режалаштирилган.

    Жумладан, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида жойлашган 110 кВ кучланишли «2 А», «Хазорасп» ва «Чиноз» подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича халқаро тендер савдолари ўтказилди. Тендер натижаларига кўра, Озарбайжоннинг «AZENCO» ОАЖ компанияси ғолиб деб топилди ва 2024 йил 19 июлда ғолиб компания билан лойиҳаларни амалга ошириш бўйича шартнома имзоланди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    Ушбу учта подстанциянинг тўлиқ модернизация ва реконструкция қилиниши натижасида қарийб 100 МВА (мегаволт ампер) қўшимча қувват яратилади. Бу, ўз навбатида, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларидаги аҳоли ва саноат истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш ишончлилигини бир неча баробар оширади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates