Global Partnership for Education билангрант шартномаси асосида 58 та янги инклюзив мактаб қурилади

    Таълим 14 апрел 2025 1112

    Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган “Human Capability Initiative 2025” халқаро форумида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги делегацияси иштирок этмоқда .

    Қайд этилишича, Саудия Арабистони валиаҳди, бош вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ҳомийлигида ҳар йили ўтказиладиган ушбу нуфузли тадбирда дунёнинг турли нуқталаридан келган иштирокчилар таълим, иқтисодиёт, технология соҳасидаги муаммолар, уларга инновацион ечимлар топишга қаратилган масалаларни муҳокама қилади.

    Эътиборлиси, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида мазкур нуфузли тадбирга таклиф этилган ягона давлат.

    Форумнинг илк кунидаёқ, Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди.

    Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Президенти Муҳаммад ал-Жассар билан учрашувда Global Partnership for Education (GPE) томонидан таълим соҳасига грант шартномаси имзоланди.

    Лойиҳанинг асосий йўналишлари эса қуйидагича:

    • республика бўйича 58 та янги инклюзив мактаб қурилиши;
    • мактабларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш;
    • ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича дастурлар;
    • инклюзив таълимни ривожлантириш;
    • ўқув дастурларини такомиллаштириш;
    • мактабгача таълим сифатини ошириш.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates