Учрашувда миссия доирасида амалга оширилиши режалаштирилаётган янги лойиҳалар ва йўналишлар муҳокама этилди. Хусусан, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, микромолия ташкилотлари назорати, яшил молия ва тўлов тизимлари соҳаларини ривожлантириш ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёнлари ҳақида сўз юритилди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

Марказий банк 18 та банкни жаримага тортди
Марказий банк жорий йилнинг сентябрь–октябрь ойларида тижорат банкларининг расмий веб-сайтларида ахборотларни эълон қилиш тартибига риоя этилиши бўйича ўтказган мониторинг якунларини эълон қилди.








