Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилган.
Регуляторнинг Finlit.uz портали аҳолининг молиявий саводхонлигини ва оммабопликни ошириш мақсадида ташкил этилган. Портал кредит бериш, омонат қабул қилиш, тўловларни амалга ошириш, пуллик молиявий маслаҳатлар бериш билан шуғулланмайди.
«Марказий банк томонидан ташкил этилган молиявий саводхонликни оширишга доир ўқув дарслари, семинар-тренинг, маҳорат дарслари ва Finlit.uz нинг барча лойиҳалари мутлақо бепул ҳисобланади», – дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ушбу платформа номидан сизга молиявий хизматларни таклиф этиб ёзган барча аккаунтлар фирибгарларга тегишли.