баннер
23 мар 2025
05:17

    Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида белгилади

    Марказий банк бошқаруви 2025 йил 20 мартдаги йиғилишида асосий ставкани 0,5 фоиз бандга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

    Ушбу қарор келгуси ойларда кутилаётган инфляцион хатарларни инобатга олиб, инфляцион кутилмаларни жиловлаш, ўрта муддатли истиқболда инфляция даражасини 5 фоизлик таргетга эришиш учун етарли шароитлар яратишга қаратилган, дейилади марказий банк пресс-релизида.

    Қайд этилишича, 2025 йил бошидан умумий инфляция даражасида бироз ўсиш кузатилиб, февраль ойи якунлари бўйича йиллик 10,1 фоизни ташкил этди.

    Ушбу динамика айрим товар ва хизматлар нархларининг ўсиши ҳисобига юзага келди. Хусусан, ёқилғи нархлари, коммунал, транспорт, таълим ва тиббий хизматлар тарифлари ошиши инфляцион кутилмаларга ҳам оширувчи таъсир кўрсатди ва февраль ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари 15,3 фоизга, тадбиркорлик субъектларининг кутилмалари эса 13,8 фоизга тенг бўлди.

    Сўнгги ойларда хизматлар инфляцияси юқори даражада шаклланиши иқтисодиётда ялпи талаб омиллари, жумладан, трансчегаравий пул ўтказмалари ва аҳолига ажратилган кредитлар фаоллашиб бораётганлиги билан изоҳланади. Бу, ўз навбатида, чакана савдо айланмаси ҳамда пуллик хизматлардан тушумлар динамикасида ҳам намоён бўлмоқда.

    Йил бошидан асосий савдо ҳамкорлар валюталарининг мустаҳкамланиши таъсирида реал самарали алмашув курси пасайиш тенденциясини намоён этиб, ўзининг ўрта муддатли трендига яқинлашмоқда.

    Иқтисодиётдаги инфляцион жараёнларни мақбуллаштириш ҳамда ялпи талаб ва таклиф орасидаги мувозанатни таъминлаш пул-кредит шароитлари қатъийлик даражасини оширишни тақозо этмоқда.

    Юқоридаги омилларни ҳисобга олган ҳолда, Марказий банк бошқаруви ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида асосий ставкани 0,5 фоиз бандга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

    Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2025 йил 24 апрель кунига белгиланган.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech