Банклардаги омонатдан пул ечиб олаётганда ушбу маблағнинг манбаси ҳақида маълумот талаб қилинмайди — Марказий банк

    Молия 20 феврал 2025 1313

    Банклардаги омонат ҳисобварақлардан пул маблағларини ечишда унинг келиб чиқиш манбаси тўғрисида маълумот талаб қилинса, Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига боғланиш сўралади.

    Марказий банкнинг маълум қилишича, амалдаги қонунчиликка асосан жисмоний шахслар ўзларига тегишли омонат ҳисобварақларидан пул маблағларини ечиб олаётганда ушбу маблағнинг келиб чиқиш манбаси тўғрисида маълумот талаб қилинмайди.

    Марказий банк молиявий хизматлар кўрсатилишига доир юзага келаётган муаммо ва камчиликларни аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари ҳамда бошқа манбалар орқали доимий равишда ўрганиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриб боради, — дейилади хабарда.