Унда Жаҳон банки билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари, шунингдек, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қонун лойиҳаларида коррупцион омилларга йўл қўймаслик борасидаги амалий ишлар муҳокама этилди.
Учрашув давомида мамлакатимизда 2026 йилгача мўлжалланган Тараққиёт стратегиясига мувофиқ давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган 80 дан ортиқ, шундан бевосита коррупцияга қарши курашиш соҳасини тартибга солувчи 10 дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги, шунингдек, «Коррупциясиз соҳа» лойиҳалари, «Йўл хариталари» ва дастурлар доирасида бир қатор ижобий ютуқларга эришилаётганлиги таъкидланди. Бу жараёнда Олий Мажлиснинг юқори палатасида ташкил этилган Миллий кенгаш фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, муҳокамалар жараёнида «Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида»ги ҳамда «Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида»ги қонунлар лойиҳалари ҳақида сўз борди.
Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йилда қабул қилинган «Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида» коррупциядан ҳоли мамлакат барпо этиш белгиланганлиги давлат идоралари, хусусан, парламент олдига бу борадаги ишларни амалга оширишда улкан масъулият юклагани қайд этилди.
Ўз навбатида, Даниэла Фелкман Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусан, коррупцияга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатлардан яхши хабардор эканини ва уларга юқори баҳолашини айтиб ўтди.
Учрашув якунида парламент ҳамда Жаҳон банки ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, янги лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.