Жаҳон музқаймоқ бозорида ўсиш кузатилмоқда

    Долзарб 26 июн 2020 694

    Сўнгги йилларда глобал музқаймоқ бозори муттасил ўсиб бормоқда ва турли таҳлил агентликлари  прогнозларига кўра,  яқин келажакда CAGR 4-8 фоизга ошади.

    2018 йилда жаҳон музқаймоқ бозори салкам 58 миллиард долларга баҳоланган ва "Statista" прогнозига кўра, 2024 йилга келиб унинг қиймати 75 миллиард долларга кўтарилади. IMARC Group эса 2022 йилга келиб бозор ҳажми 78 миллиард долларга чиқишини тахмин қилмоқда.

    2019 йилда глобал музқаймоқ экспорти ҳажми 4,1 миллиард долларни ташкил этди. Энг йирик экспортчилар Франция (557 миллион доллар), Германия (556 миллион доллар), Белгия (423 миллион доллар) ва Голландия (315 миллион доллар), ундан кейин АҚШ (250 миллион доллар) ҳисобланади.

    Шу билан бирга, Европа мамлакатлари музқаймоқ импорти бўйича ҳам етакчиликни ушлаб туришибди - булар Германия (421 миллион доллар), Буюк Британия (411 миллион доллар) ва Франция (276 миллион доллар). Улардан кейинги улуш Хитой (103 миллион доллар), АҚШ (84 миллион доллар) ва Саудия Арабистони (83 миллион доллар) ҳиссасига тўғри келган.

    "Mintel" таҳлил агентлиги прогнозига кўра, Хитойнинг музқаймоқ бозори ўртача йиллик ўсиш суръати 11,9 фоизни ташкил этади ва кейинги беш йил ичида 10 миллиард долларга етади. Хитой билан бир қаторда Ҳиндистон, Индонезия, Вьетнам каби Осиёнинг бошқа мамлакатларида истеъмолнинг сезиларли ўсиши кузатилмоқда. Форс кўрфази мамлакатлари ҳам истиқболли бозор бўлиб, уларда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (йогурт, паст калорияли, лактоза қўшилмаган музқаймоқ) тенденцияси фаол ривожланмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates