Жанубий Корея билан соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

    Саломатлик 15 январ 2024 859

    Ўзбекистон элчиси Виталий Фен Корея Республикасидаги етакчи тиббий муассасаларидан бири — “New Daesung General Hospital” бошқарув кенгаши раиси Хон Сок Вон билан музокаралар ўтказди.

    Учрашувда икки давлат ўртасидаги тиббиёт соҳасида эришилган келишувлар ҳамда амалга оширилган ва оширилаётган йирик лойиҳалар муҳокама этилди.

    Жумладан, томонлар “Болалар миллий тиббиёт маркази”ни такомиллаштириш, “Катталар тиббиёт маркази” қурилишини тезлаштириш, Тошкент тиббиёт академияси ходимларини ва талабаларини Жанубий Кореянинг тиббиёт клиникаларига таклиф қилиш орқали уларнинг малакасини ошириш, турли йўналишлардаги алмашинув дастурларини йўлга қўйиш сингари долзарб масалаларга эътибор қаратдилар.

    Жанубий Корея томонига бугунги кунда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан поликлиника ва шифохоналарнинг замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланганлиги, маҳаллий ва қишлоқ жойларда тиббий хизматнинг яхшиланганлиги ва шу каби қатор ишлар ҳақида маълумот берилди.

    Шунингдек, учрашув давомида Тошкент тиббиёт академияси ва “New Daesung General Hospital” ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги даражага кўтариш ва бу йўналишда тегишли ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш масалалари бўйича келишувга эришилди.

    Музокаралар якунида элчихона ва мазкур клиника ўртасида Жанубий Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига имтиёзли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича ҳамкорлик битими имзоланди, деб хабар беради “Дунё” АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates