Жанубий Корея компанияси Тошкентда энг замонавий ва юқори технологик бино қуради

    Урбанизация 21 апрел 2021 782

    «Tashkent City»даги «BOMI Financial Center» Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасида мустаҳкамланиб бораётган дўстлик рамзига айланади.

    Бугун Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчиси Виталий Фен Жанубий Кореянинг «BOMI Engineering & Construction Co., Ltd.» компанияси раиси Ким Док Ёнгни қабул қилди.

    Мулоқотда Ким Док Ёнг бошчилигидаги делегациянинг 14-15 апрель кунлари Ўзбекистонга ташрифи якунлари муҳокама қилинди.

    Ким Док Ёнг Ўзбекистон раҳбариятига «Tashkent City» халқаро бизнес маркази ҳудудида «BOMI Financial Center» кўп қаватли бино қурилишини амалга оширишда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирди. У Тошкент шаҳрида ҳукумат ишчи гуруҳи аъзолари билан бўлиб ўтган музокаралар якунларини мамнуният билан қайд этди. Ушбу учрашув давомида томонлар «Tashkent City» ҳудудида «BOMI Financial Center» қурилишини жадаллаштириш бўйича келишувга эришди ва биргаликда ўтказиладиган тадбирларнинг аниқ муддатларини келишиб олди.

    Ким Док Ёнг Сеулга қайтгач, Ўзбекистондаги лойиҳа доирасида барча жараёнларни тезлаштириш учун мутахассислар гуруҳини тузганини маълум қилди. Пандемияга қарамай, компания вакиллари Тошкентга ташрифдан сўнг эришилган келишувларни ўз вақтида бажариш учун қўшимча маблағларни жалб қилди. Айни пайтда, Ўзбекистон вакиллари ҳам объект қурилишида фаол иш олиб боряпти.

    «BOMI Engineering & Construction Co., Ltd.» раиси яна бир бор компания Тошкентда энг замонавий ва юқори технологик бино қуришга тайёр эканини тасдиқлади. Ким Док Ёнг «Tashkent City»даги «BOMI Financial Center» Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасида мустаҳкамланиб бораётган дўстлик рамзига айланишини таъкидлади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates