баннер
21 мар 2025
12:49

    Жанубий Кореяда ўзбекистонликларга соддалаштирилган тартибда виза берилиши кутилмоқда

    Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев ва Улсан шаҳри мери Ким Ду Гём бошчилигидаги Корея Республикаси делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, Ўзбекистондан меҳнат ресурсларини шаҳардаги йирик саноат объектларига жалб этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    Ким Ду Гём Корея тарихида илк бор Ўзбекистон фуқароларига шаҳар мерияси орқали соддалаштирилган тартибда меҳнат визаларини бериш механизмлари кўзда тутилаётгани таъкидлади.

    Хусусан, Улсан шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон фуқаролари учун бир қатор имтиёзлар жорий этилмоқда. Битирувчилар уч ойлик касбий тайёргарлик ва тил ўрганиш курсларини тамомлагандан сўнг меҳнат визаси олинади ва ишга жойлаштирилади. Бундай механизм пилот лойиҳа сифатида биринчи марта қўлланилмоқда. Корея мери, агар натижа ижобий бўлса, бошқа шаҳарлар ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу механизмни жорий этиши мумкинлигини тушунтирди.

    Корея томони Ўзбекистон томонининг Улсан корхоналарида Ўзбекистон фуқароларини оилалари билан биргаликда, агар улар ноқонуний ҳолга келиб қолмаган бўлса, ташкилий равишда ишга жойлаштириш имконияти ҳақидаги сўровини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

    Ўзбекистон фуқароларини Корея иқтисодиётининг саноат ва бошқа тармоқларига ишга жалб этиш бўйича ҳамкорлик қилиш бўйича қатор келишувларга эришилди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech