Миграция агентлигининг хабар беришича, иш ўринлари 200 та бўлиб, қабул қилинганларга 700−750 доллардан ойлик тўланади.
Шунингдек, номзодлар 21 ёшдан юқори бўлиши, инглиз тилида эркин мулоқот қила олиши (камида B1 даражада, рус тилини билиш устунлик беради), савдо ва мижозларга хизмат кўрсатиш соҳасида камида 2 йиллик тажриба эга бўлиши, судланмаган ва Ўзбекистондан чиқишга тақиқ бўлмаслиги керак.
Қатарга бориш харажатлари, ишчи виза, тиббий суғурта, маҳаллий транспорт картаси ёки тўловлари, ётоқ жой, озиқ-овқат харажатлари иш берувчи ҳисобидан қоплаб берилади.
Қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтилади ва CV шакллантирилади. Бунинг учун қўлланма:
- OneID орқали;
- Xorijda ish платформаси орқали.
“Рўйхатдан ўтиш ишга жойлашишни кафолатламайди, номзодлар иш берувчилар томонидан талабнома келиб тушганда танловда иштирок этади“, — дейилади хабарда.