Жазони ижро этиш муассасалари фаолияти ўрганилди

    Ҳарбий 2 октябр 2020 1021

    Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси, Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти билан ҳамкорликда вилоятдаги жазони ижро этиш муассасалари фаолияти ўрганилди.

    Мутасаддилар мониторинг давомида Когон туманида ташкил этилган Коронавирус билан касалланганларни даволашга ихтисослаштирилган марказ, Бухоро, Когон шаҳарлари ҳамда Когон ва Қоровулбозор туманларидаги вилоят ИИБнинг маъмурий қамоққа олинганларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонаси, шунингдек 1-,17-,20-жазони ижро этиш муассасалари ҳамда 4-сон терговга қадар ва вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналарида бўлишди.

    – Шахсга нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз ғайриинсоний ёки қадр қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини олдини олиш мақсадида ўтказилган мониторингда муассасаларда сақланаётган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати, уларнинг озиқ-овқат таъминоти, яратилган шарт-шароитлари ўрганилди, – дейди «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ҳамза Рўзиев.

    – Жазони ижро этиш муассасалари қошида ташкил этилган саноат ишлаб чиқариш зоналарида тикувчилик, ғишт ишлаб чиқариш, мармарга ишлов бериш, дурадгорлик, чилангарлик каби йўналишларда цехлар фаолияти йўлга қўйилган.

    Ушбу цехларда меҳнат қилаётган жазо муддатини ўтаётган шахслар учун муносиб меҳнат шароитларининг яратилганлиги, иш ҳақининг ўз вақтида берилиши, хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилиниши, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.


    Ишчи гуруҳи томонидан муассасаларда озодликдан маҳрум этилган шахслар билан учрашувлар ўтказилиб, якка тартибдаги суҳбатлар ҳам ташкил этилди.


    Тадбир давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан сақлаб турилган, қамоққа олинган ва озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан ноқонуний таъсир чоралари кўрилмаслиги ҳамда ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий тавсия ва таклифлар берилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates