Кеча ярим финал учрашувида мусобақа ғолиблигига асосий даъвогарлардан бири сифатида эътироф этилаётган Ўзбекистон футбол ассоциацияси жамоаси “Халқ банки”га 3-0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.
Ярим финалнинг яна бир учрашувида бундай мусобақаларда илк маротаба қатнашаётган Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази ДУК жамоаси Давлат божхона қўмитаси устидан 2-1 ҳисобида ғалабага эришган эди.
Кеча финалчилар номи маълум бўлгач, табиийки мусобақанинг учинчи ўрни учун баҳслашадиган жамоалар ҳам тайин эди. Бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Давлат божхона қўмитаси ўртасидаги учрашувда божхоначиларнинг қўли баланд келди - 1:4.
Эртага, яъни 30 октябрь куни соат 16:00да “Миллий” стадионда “Жисмоний тарбия ва спорт вазири кубоги”нинг финал учрашуви бўлиб ўтади.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати