Жиззах вилоятида юқори кучланишли биринчи рақамли подстанция қуриляпти

    Энергетика 7 феврал 2023 1722

    Сирдарё ва Жиззах вилоятлари истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида юқори кучланишли биринчи рақамли подстанция ва электр узатиш тармоғи қуриляпти.

    «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан Сирдарё вилоятининг Ширин, Янгиер, Ховос туманлари, Жиззах вилоятининг Зомин, Зарбдор ва Зафаробод туманлари истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 220 кВ кучланишли биринчи рақамли янги «Зафаробод» подстанцияси қуриляпти.

    Шунингдек, мазкур подстанция учун узунлиги 144 километр бўлган 220 к/Ватли электр узатиш тармоғи ҳам қуриляпти. Бугунги кунда қурилиш ишлари 42 фоизга бажарилди.

    Мазкур йирик лойиҳа Президентимизнинг 2022 йил 28 декабрдаги қарорига асосан амалга ошириляпти, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates