Жиззахда архитектор ўз жонига қасд қилди

    Марҳумнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза текшируви тайинланган.

    Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти, Бахмал тумани ҳудудида яшовчи фуқаро, тажрибали архитектор ўз жонига қасд қилганлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалди.

    Хабарлар юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси расмий баёнот берди.

    Унда келтирилишича, Бахмал туман қурилиш бўлими бошлиғи, бош архитектор Ш.Б.нинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан 2023 йил 13 март куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган.

    Мазкур жиноят иши юзасидан Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза текшируви тайинланган ва тегишли идораларга хизмат текширувлари тайинланган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates