Россиялик журналист ва унинг икки ҳамроҳи Тошкентдаги меҳмонхонада сирли тарзда вафот этди

    Россиялик 47 ёшли журналист Инесса Паперная ва икки нафар шеригининг вафоти юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

    Қайд этилишича, жабрланувчилар ўлимининг аниқ сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Маълумотларга кўра, Ўзбекистонга таътилни ўтказиш учун келган журналист Инесса Паперная ва унинг икки ҳамроҳи шу йилнинг 20 октябр куни меҳмонхонадан жонсиз ҳолда топилган.

    Тахминлардан бирига кўра, улар меҳмонхона ҳовузини тозалашдан кейин юзага келган ботқоқ газидан бўғилиб қолишган. Газ вентиляция тизими орқали хонага кўтарилган. Бошқа меҳмонларнинг аҳволи ҳозирча номаълум.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates