Вилоят ички ишлар бошқармасига Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, касб-ҳунарга ўқитганлик тўғрисидаги сертификат тайёрлаб бериш эвазига пора талаб қилинаётганини аввалдан маълум қилади.
Жиззах вилояти бандлик бош бошқармасида масъул лавозимда ишлаб келган Ш.Ш. касбга ўқитиш бўйича сертификат тайёрлаб бериш эвазига (ИИБга ариза билан мурожаат қилган) фуқародан хизматлари эвазига 400 АҚШ доллари беришини талаб қилган.
Вилоят ИИБ мутасадди ходимлари билан келишилган ҳолда тезкор тадбир ўтказилиб, Ш.Ш. Мирзачўл тумани касб-ҳунар марказига тегишли мутахассислик сертификатини сохталаштирган ҳолда, 400 АҚШ долларига сотмоқчи бўлиб, олдиндан 1 миллион 100 минг сўмини – 100 АҚШ доллари ҳисобида олаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.