Жиззахда юк машинаси темирйўл кўпригининг бир қисмини шикастлади

    Транспорт 24 ноябр 2023 465

    Жиззах шаҳри ва Зомин тумани ўртасида, "Жиззах – Сайхун" участкасининг 3597-километрида жойлашган темир йўл кўпригига унинг остидан ўтаётган "HOWO" маркали юк машинаси томонидан шикаст етказилди.

    Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Айни пайтда вазиятни ўрганиш ва ҳал қилиш учун махсус хизматлар ва масъул шахслар воқеа жойига юборилган. Хавфсизлик ва тиклаш ишлари учун эса ушбу темир йўл кўприги бир муддат ёпилди.

    Ҳозирги вақтда барча тиклаш-таъмирлаш ишлари якунланиб, поездлар ушбу йўналишда ўз ҳаракатларини тиклаган.

    "Барча йўл ҳаракати қатнашчиларини, айниқса, темир йўл кўприклари ва ўтиш жойлари яқинида бундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун қоидалар ва чекловларга риоя қилиши лозим" дейилади хабарда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates