Жиззахнинг республика автомобилсозлик саноатидаги улуши 25 фоизга етди.
Навбатдаги вазифа заводлар атрофида ёндош тармоқларни ривожлантириб, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва таннархни камайтиришдан иборат.
Жиззах шаҳридаги Технопарк ҳудудида бўш турган 10 минг квадрат метр бинони соҳадаги тадбиркорларга қулай шартларда таклиф қилиш, Шароф Рашидов туманидаги саноат зонасининг 118 гектар бўш ҳудудида ҳам тайёр бино қуриб, лойиҳаларни жойлаштириш муҳимлиги қайд этилди.
Келгуси йилдан бутловчи қисмларни валидация қилиш харажатларининг 50 фоизини Савдони ривожлантириш компаниясидан қоплаб бериш йўлга қўйилади.









