Жокович – US Open ғолиби

    У 3 миллион доллар ишлаб олди.

    Кеча тунда мукофот жамғармаси 65 миллион доллар бўлган теннис бўйича АҚШ очиқ чемпионати – US Open мусобақасининг эркаклар ўртасидаги финал ўйини бўлиб ўтди. Унда сербиялик теннисчи Новак Жокович россиялик Даниил Медведевни 3 сетда – 6:3/ 7:6/ 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

    Шу тариқа Новак жами 24-бор, ушбу мавсумда 3-марта “катта дубулға” турнири ғолибига айланди ва бу борадаги ўз рекордини янгилади.

    Финалдан сўнг 36 ёшли Жоковичга 3 миллион доллар, Медведевга эса 1,5 миллион доллар пул мукофоти топширилди.