Белбоғли кураш: алплар "Само"да беллашди

    Фарғонада белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.

    Фарғона шаҳридаги "Само" спорт мажмуасида ўтказилган мазкур мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 200 дан ортиқ полвонлар иштирок этди.

    Юқори савияда ташкил этилган чемпионат тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Фарғона вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов спортчиларни қутлар экан, юртимизда кейинги йилларда жисмоний тарбия ва спортга, миллий спорт турларига, хусусан, спортнинг аҳоли орасида оммавийлигини таъминлаш каби ишларга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб, полвонларларга омад тилади.

    Икки кун давом этган беллашувларда эркаклар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишида 8 вазн тоифасида, аёллар эркин йўналишда 5 вазн тоифасида кураш тушди.

    Муросасиз ва қизғин ўтган баҳсларнинг якуний натижаларига кўра, қуйидаги полвонлар ўз вазн тоифасида ғолибликни тантана қилди.

    Белбоғли кураш йўналиши. Эркаклар.

    Жамолиддин Абдукамолов (Наманган, 57 кг.), Абдуқодир Авазбеков (Фарғона, 62 кг.), Илёсбек Ёқубжонов (Андижон, 68 кг.), Нусратбек Султонбоев (Андижон, 75 кг.), Ҳусниддин Рўзиев (Андижон, 82 кг.), Жасурбек Исроилов (Андижон, 90 кг.), Нодирбек Ахатжонов (Тошкент ш., 100 кг.), Бахтиёр Жумабоев (Сирдарё, +100 кг.)

    Белбоғли курашнинг эркин йўналиши. Эркаклар.

    Шаҳзод Усмонов (Тошкент в., 57 кг.), Сарвар Тўхтасинов (Наманган, 62 кг.), Шоҳрух Зокиров ( Тошкент в., 68 кг.), Нусрат Йўлдошев (Тошкент в., 75 кг.), Оғабек Аматбаев (Тошкент в., 82 кг.), Ҳусан Абдуҳакимов (Сирдарё, 90 кг.), Обидали Мавлонов (Фарғона, 100 кг.), Хислат Пирматов (Тошкент в., +100 кг.).

    Аёллар.

    Фарангиз Абдунабиева (Сирдарё, 52 кг.), Манзураой Мўйдинова (Фарғона, 58 кг.), Мафтунабону Маҳмудова (Андижон, 60 кг.), Дилафруз Мамажонова (Наманган, 76 кг.), Саҳобат Шералиева (Наманган, +76 кг.).

    Чемпионат якунлангач, кучли учликдан жой олган спортчилар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Таъкидлаш жоиз, мазкур чемпионат жорий йил 20-25 май кунлари Жиззах шаҳри мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтаб берди.

    Илҳом РАҲМОНОВ

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates