Ўзбекистон Шахмат федерацияси павильонида ўтказилган анъанавий мусобақанинг якуний босқичи шиддатли, дўстона, шу билан бирга, кескин руҳда ўтди.
Очиқ чемпионатнинг якуний қисмида ғолибликка даъвогарлар тўплаган очколари билан ажралиб қолишди ҳамда умумякунда энг кўп очко тўплаган 3 нафар совриндорлар аниқланди.
Шахмат бўйича "Ўзбекгидроэнерго" АЖ очиқ чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари Жамият томонидан муносиб тақдирланди.
Якуний босқичда биринчи ўринни қўлга киритган иштирокчи 100 млн сўм, иккинчи ўрин ғолиблигини қўлга киритган иштирокчи 75 млн сўм, учинчи ўринни қўлга киритган иштирокчи 50 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Ғолиблар учлиги билан танишинг:
1-ўрин – Турсоатов Улуғбек, "Гидропроект" АЖ ходими;
2-ўрин – Фурқат Имамов – "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ходими;
3-ўрин – Мехрон Мадусманов – "Оҳангарон ГEС" УК ходими.
Ҳамкорлик материал