Руслан Нурудинов яна бир чемпионликни тантана қилди

    Чирчиқда оғир атлетика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.

    Ортда қолган кунда аёллар (-87 кг ва +87 кг) ва эркаклар (-96 кг ва -102 кг) ўртасида оғир вазн тоифаларида ғолиблар аниқланди. Кутилганидек, эркаклар ўртасида -102 килограмм вазн тоифасидаги беллашувларда Руслан Нурудинов, аёллар ўртасидаги +87 килограмм тоифасида эса Турсуной Жабборова олтин медалларни қўлга киритишди.

    Эркаклар, -96 кг:
    1. Суннат Ўсаров (Тошкент вил.) – 355 (165+190) кг
    2. Бекзод Султонбоев (ҚҚР) – 321 (141+180) кг
    3. Миржаҳон Юсупов (Навоий) – 320 (146+174) кг

    -102 кг:
    1. Руслан Нурудинов (Андижон) – 360 (165+190) кг
    2. Қурбонмурод Намозов (ЎзДЖТСУ) – 345 (155+190) кг
    3. Зайнобиддин Муҳаммадаминов (Наманган) – 331 (152+179) кг

    Аёллар, -87 кг:
    1. Лайло Хурсанова (Наманган) – 194 (87+107) кг
    2. Камола Каримова (Хоразм) – 184 (80+104) кг
    3. Хушноза Холиқова (Бухоро) – 180 (80+100) кг

    +87 кг:
    1. Турсуной Жабборова (Қашқадарё) – 240 (110+130) кг
    2. Севинч Норқобилова (Навоий) – 190 (85+105) кг
    3. Лола Абдурашидова (Андижон) – 180 (80+100) кг

    Мусобақа бугун якунланиб, унда эркаклар ўртасида -109 кг ва +109 кг вазн тоифаларидаги баҳслар ўтказилади.