«Жўнариқ» маҳалласидаги сув тошиш ҳолати бартараф этилди

    Сергели тумани, «Жўнариқ» маҳалласидаги 9 та хонадон ва 3 та ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудига сув тошиши кузатилган.

    Ҳолат Тошкент шаҳар Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармалари томонидан зудлик билан ўрганилди.

    Тегишли хизматлар томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида айни пайтда сув тошқини тўлиқ бартараф этилди.

    Бунинг учун Фавқулотда вазиятлар бошқармасидан 9 та махсус техника, 7 та сув тортиш мосламаси, «Тошкент шаҳар сув таъминоти» корхонациан 2 та водовоз ҳамда Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасидан 2 та водовоз жалб этилди.

    Аниқланишича, Мазкур ҳолат Тошкент вилояти Бўзсув ирригация тизимлари бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаларини ҳам огоҳлантирмасдан Сергели тумани, «Жўнариқ» МФЙдан оқиб ўтувчи Жун каналининг ҳамда Чилонзор тумани, Сеул кўчасидаги Бўрижар каналининг сув олиш иншоотлари номаълум сабабларга кўра ёпилганлиги ҳамда Салар каналига тўлиқ сув очилганлиги оқибатида юзага келган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates