Янги тизим республика бўйича энг билимли ёшларни саралаш имконини беради

    2025 йилдан бошлаб давлат буюртмаси параметрлари олий маълумотли кадрларни тайёрлаш ва уларга бўлган талаб прогнозига мувофиқ 4 йиллик давр учун тасдиқланади (амалда 1 йил)

    Жорий йилнинг 6 май куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, давлат буюртмасини шакллантириш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда қуйидаги ислоҳотларни жорий қилиш таклиф этилди:

    Давлат буюртмаси (грант квоталар)ни шакллантириш бўйича:

    - давлат буюртмаси параметрларини амалдаги олийгоҳлар кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилиниб, бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари кесимида тасдиқлаш тартиби жорий этилади;

    - ижтимоий-гуманитар йўналишларга давлат буюртмаси қисқартирилиб, ушбу квоталарни устувор равишда муҳандислик, тиббиёт, аниқ ва табиий фанлар билим соҳалари орасида тақсимланади;

    - 2025 йилдан бошлаб давлат буюртмаси параметрлари олий маълумотли кадрларни тайёрлаш ва уларга бўлган талаб прогнозига мувофиқ 4 йиллик давр учун тасдиқланади (амалда 1 йил);

    - олийгоҳлар моддий-техника базаси, профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб, кейинги ўқув йили учун умумий қабул параметрларини (грант ва контрактга ажратмаган ҳолда) бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича шакллантиради;

    - давлат буюртмаси асосида грант ўринлари ҳар бир йўналиш учун республика бўйича тўпланган баллар кетма-кетлигига кўра абитуриентларнинг танловига мувофиқ амалга оширилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates