Жойида ўтирган ҳолда кўплаб ишларни амалга оширган мутахассисларни биласизми?

    Биласизми? 16 сентябр 2020 1370

    Компьютер ва геоахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази («Geoinfocom») давлат унитар корхонаси мутахассислари жойидан жилмаган ҳолда кўплаб ишларни қилишлари мумкин. Чунки улар турли хилдаги дастурлаш ишлари билан шуғулланишади.

    «Geoinfocom» давлат унитар корхонаси 2014 йилда ташкил топган бўлиб 2017 йилдан буён «IT-Park» резиденти ҳисобланади.

    Шу кунга қадар корхона томонидан томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг фармон ва қарорлари асосида 14 та ахборот тизимлари ишлаб чиқилиб, ўрнатилган тартибда reestr.uz ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган. 10 яқин вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари билан интеграциялар йўлга қўйилган.

    «Geoinfocom» давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқилган ахборот тизимлари:

    YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими;

    e-kadastr.uz – бўш ерлар очиқ электрон харитаси;

    «YERELEKTRON-63» автоматлаштирилган ахборот тизими;

    Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри;

    «Кадастр хизмат 2.0» автоматлаштирилган ахборот тизими;

    «Географик объектларнинг номлари Давлат Реестри»;

    «Меъёрий баҳо» маълумотлар базаси;

    «Нобудгарчилик» автоматлаштирилган ахборот тизими;

    Шунингдек, «Geoinfocom» давлат унитар корхонаси томонидан ягона интерактив хизматлари порталида юридик ва жисмоний шахслар учун соҳанинг 9 та хизмат тури ҳамда Лицензиялаш порталида юридик шахслар учун 1 та хизмат тури электрон тарзда ишга туширилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates