Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Ягона геофизика хизматининг Камчатка бўлими хабарида айтилади.
Ўтган ҳафтада қутқарувчилар Авачинский вулқонига, шунингдек, Безимянний, Шивелуч, Ключевской, Каримский каби вулқонларнинг фаоллиги ошгани сабабли у ерларга бормаслик тавсия қилишди.
“Ҳозирда Ключевской отилмоқда”, дейилади хабарда.
Чоршанба куни Камчаткада 8,7 магнитудали, 1952 йилдан бери энг кучли зилзила юз берди. Цунами хавфи эълон қилинди, аҳолини хавфли ҳудудларда қирғоққа яқинлашмасликка чақирмоқда, деб хабар беради report.az.








