"Канал бўйи"га сув келди

    Ижтимоий ҳаёт 20 октябр 2020 1430

    Сўнгги йилларда республикамизда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасидаги ишлар кўлами кенгайди. Жумладан, Улуғнор туманида олиб борилган хайрли ишлар натижасида аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 88 фоизга етди.

    — Қувонарлиси, энг чекка ҳудудларга ҳам сув қувурлари тортилмоқда, — дейди «Андижон вилоят сув таъминоти» МЧЖ Улуғнор тумани филиали раҳбари Шавкатбек Холмирзаев. — Жумладан, «Фазогир» МФЙга қарашли «Канал бўйи» кўчасида истиқомат қилувчи аҳолининг сувга бўлган талаби 30 йил деганда илк бор қондирилди. Бунинг учун 2,5 км масофада янги сув қувурини тортиш ва битта сув қудуғини таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бунгача аҳоли 1,5 км масофадан сув ташиб ичишига ёки махсус транспорт воситалари орқали сув етказиб берилишига тўғри келган.

    Шунингдек, туманда жорий йилнинг ўзида 12 км масофада сув қувури тортилди. 2 дона сув қудуғи таъмирланиб, 2 та янги қудуқ ўрнатилиши натижасида яна юзлаб аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи қондирилди.

    Зиё СИРОЖ,

    журналист

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates