Карантин даврида адлия органлари халқнинг энг яқин кўмакчисига айланди

    Ижтимоий ҳаёт 3 июн 2020 1798

    Коронавирус пандемияси муносабати билан жорий этилган карантин даврида адлия органлари қонунчилик мазмун-моҳияти, Республика Махсус комиссиясининг қарорлари ва карантин тартиб-қоидалари тарғиботини онлайн тарзда, кенг кўламда амалга оширмоқдалар.

    Тарғиботда ижтимоий тармоқлар имкониятларидан кенг фойдаланилмоқда. Қонунлар ва карантин тартиб-қоидалари халқчил тилда, содда қилиб телевидение, радио, республика ва маҳаллий сайтларда таҳлилий мақолалар, фуқаролардан ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлар ва мулоқот чатлари орқали келиб тушган саволларга онлайн жавоблар, видеороликлар ва матнлар орқали тушунтирилмоқда.

    Хусусан, Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва ушбу ҳолатнинг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича дунё мамлакатларида кўрилаётган чоралар, карантин шароитида қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар ҳамда карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик масалалари юзасидан 120 дан ортиқ таҳлилий мақолалар тайёрланди. Мазкур мақолалардан 30 дан ошиғи "Инсон ва қонун" газетасининг "hudud24.uz", Янги Ўзбекистон газетасининг " yuz.uz" ҳамда Ўзбекистон Ахборот агентлигининг "UzA.uz" сайтлари ва телеграм каналларида эълон қилинди.

    Республика Махсус комиссияси қарори юзасидан маҳаллий телевидение орқали брифинг

    Сирдарё вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан маҳаллий теле- ва радиоканаллар орқали қайд этилган масалалар юзасидан 10 маротаба "Онлайн брифинг", 35 маротаба интервью-суҳбатлар, репортажлар ташкил қилинди. Карантин тартиб-қоидаларига риоя этиш юзасидан онлайн савол-жавоблар бўйича 132 та видеороликлар тайёрланди. “Ўзбекистон 24” телеканалида Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг карантин шароитида олиб бораётган фаолиятига доир тайёрланган 10 дақиқали репортаж, Давлат нотариал идоралари тугатилиб, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ва Республика Нотариал палатасининг Сирдарё вилоят бўлими ишга тушганлиги, карантин даврида нотариал идораларда хизмат кўрсатишда хавфсизлик чоралари ҳақида 10 дақиқалик репортажлар, Сардоба сув омбори тошқинида офатдан зарар кўрганларнинг Сирдарё вилоят юридик коллежи биносига эвакуация қилингани, бу ерда уларга кўрсатилган ҳуқуқий хизматлар тўғрисида 5 дақиқали кўрсатув эфирга узатилди.

    Хусусий нотариуслар фаолияти ҳақида репортаж

    Мазкур кўрсатув ва интервьюлар эфирдан ёзиб олиниб туман-шаҳар адлия бўлимлари томонидан тайёрланган видеороликлар қатори “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Sirdaryo Xabarlari”, “Sirdaryo 24” ҳамда “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат” каналларига ҳамда вилоят адлия бошқармасининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ва “Ҳуқуқ маслаҳатчиси” гуруҳига жойлаштирилди.

    Коронавирус пандемияси сабабли вилоятда газеталар вақтинчалик электрон форматга ўтганлиги сабабли, ҳудудда фаолият кўрсатаётган “Sirdaryo Xabarlari”, “Sirdaryo 24” телеграмм каналларида бошқарма раҳбарияти, масъул ходимлари ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари томонидан тайёрланган
    32 та мақола эълон қилинди.

    "Янги Ўзбекистон" сайтида эълон қилинган мақола

    Мазкур мақолалар, шунингдек вилоят адлия бошқармасининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ҳамда “Ҳуқуқ маслаҳатчиси” гуруҳига ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларининг саҳифаларига жойлаштирилди.

    Бундан ташқари, вилоят адлия бошқармаси томонидан “Уйда қолинг!” рукнида 10 га яқин флаерлар тайёрланиб, электрон нусхалари “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Sirdaryo Xabarlari”, “Sirdaryo 24” ҳамда “Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат” каналларига, Сирдарё вилоят адлия бошқармасининг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси, “Ҳуқуқ маслаҳатчиси” гуруҳи ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларининг саҳифаларига жойлаштирилди.

    Шу билан биргаликда туман-шаҳар адлия бўлимлари жойларда ташкил этган "Telegram" ижтимоий тармоғидаги мулоқот гуруҳларида аҳоли билан мулоқотни йўлга қўйилган бўлиб, ушбу гуруҳлар ҳамда адлия бошқармасининг "Huquqiuytargibot Sirdaryo" мулоқот гуруҳи, шунингдек, "Facebook" ижтимоий тармоғидаги "Ҳуқуқ маслаҳатчиси" гуруҳи орқали фуқаролардан саволлар ва мурожаатлар қабул қилинмоқда.

    Сирдарё вилоят адлия бошқармаси

    Ушбу мурожаатлар, асосан, қонунчилик мазмун-моҳияти юзасидан, инсон ҳуқуқлари, Меҳнат кодекси, иш ҳақларини ундириш, шартнома шартларининг асоссиз бузилиши, кредит ажратиш, ҳужжатларни тиклаш, шунингдек, карантин шароитида ишга жойлаштириш, моддий кўмак (озиқ-овқат маҳсулотлари) тўғрисида бўлиб, ҳуқуқшунослар томонидан уларга ҳуқуқий кўмак берилди, 100 га яқин фуқаролар жойларда маҳаллалар билан ҳамкорликда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди. Адлия аралашуви билан кредит ажратиш бўйича асоссиз чўзиб келинаётган мурожаатлар ижобий ечимини топди.

    -Жами 750 млн сўмдан зиёд иш ҳақи фуқароларга ундириб берилди. Умуман, йил бошидан буён 3 млрд 784 млн сўмдан зиёд маблағ киритилган тақдимномаларга асосан жисмоний ва юридик шахсларга қайтарилган, - дейди бошқарма Ташкилий-назорат ва таҳлил бўлими бошлиғи Бахтиёр Ҳожимуродов.

    Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуритдинов Оқолтин туманида офатдан зарар кўрган фуқаролар билан мулоқот қилмоқда.

    Карантин даврида Сирдарёда яна битта фожеа рўй берди. Жорий йилнинг 1 май куни Сардоба сув омбори тошқини рўй берди. Офат туфайли ҳужжатларини йўқотган, ҳуқуқий кўмакка муҳтож 3000 нафардан зиёд фуқароларга Адлия бошқармаси ва туман-шаҳар адлия бўлимлари масъул ходимлари Ишчи гуруҳлар таркибида ҳудудларда ҳуқуқий маслаҳатлар ташкил қилдилар ва ҳужжатларини тиклаш ишларида амалий ёрдам кўрсатмоқдалар.

    Адлия органлари халққа энг яқин, фаолиятини шаффоф олиб бораётган орган эканлиги амалда яна бир бора исботини топмоқда.

    Зебо Ҳайдарова,

    Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий

    тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates