Касаба уюшмаси томонидан 1 нафар ходимга йил давомида 5 миллион 62 минг сўмгача маблағ сарфланади

    Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда  Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиев маълум қилди.

    Қайд этилишича, Касаба уюшма ташкилотлари саъй-ҳаракатлари натижасида 14 мингга яқин ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланиб, улар фойдасига 13,6 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди. Жамоа шартномаси тадбирларини бажариш учун республика бўйича ўрта ҳисобда 1 нафар ходимга йил давомида сарфланган маблағ миқдори 1,5 миллион сўмдан 5 миллион 62 минг сўмгача ошди. Нодавлат ташкилотларининг 900 мингга яқин ходими касаба уюшма аъзолигига жалб этилиб уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланмоқда. 2021 йилнинг 9 ойи давомида жамоа шартномалари орқали 173 мингдан ортиқ фуқарога ва қарийб 49 минг оилага 117 миллиард 439 миллион сўмлик ижтимоий кўмак кўрсатилди. Касаба уюшмалари Федерацияси тизимида 14 та соғломлаштириш маскани қурилди, 5 таси реконструкция қилинди. Натижада бир йилда қўшимча равишда 34 минг нафар юртдошимизни тизимдаги санаторийларда соғломлаштириш имконияти яратилди.

    Брифингда маълум қилинганидек, Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2020 йилда бўлиб ўтган 8-Қурултойи иштирокчиларига йўллаган табрикда мустақил давлатимиз тарихида илк бора 11 ноябрни “Касаба уюшмалари куни” этиб белгилаш таклифи билдирилган эди. “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди ва бу 5,5 миллиондан ортиқ аъзога эга бўлган касаба уюшмалари ҳаётида унутилмас воқеа сифатида тарихга муҳрланиб қолди. Шунингдек, Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Академияси ташкил этилди.

    Тизимга қаратилаётган бундай эътибор туфайли касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасидаги ижтимоий шериклик янги босқичга кўтарилди. Касаба уюшмаларининг ижтимоий шерикликни ривожлантириш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш, меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш ва ХМТ конвенцияларини ратификация қилишда ҳамкорлик йўналишларидаги фаолияти сезиларли даражада ошди. Ўтган даврда Касаба уюшмалари Федерациясининг фаол иштирокида ХМТнинг 5 та конвенцияси ва битта протоколи ратификация қилинди. Ижтимоий меҳнат муносабатларига оид қабул қилинган қонунларнинг аксариятида давлат органлари томонидан Федерацияга келишиш учун тақдим этилган 1300 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда, шу жумладан янги Меҳнат кодексида касаба уюшмалари таклифларининг аксарияти ўз аксини топди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йилнинг 6 декабрида “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонуннинг имзоланиши яна бир муҳим тарихий воқеа бўлди. Янги Ўзбекистон касаба уюшмаларининг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates