Кенияда юз берган сув тошқини оқибатида 32 киши ҳаётдан кўз юмди

    Сув тошқини Кениянинг деярли ярмини қамраб олди, камида 32 киши ҳаётдан кўз юмди ва 103 минг 500 киши жароҳат олди.

    Қайд этилишича, Кенияда март ойининг ўрталаридан буён кучли ёмғир ёғмоқда, бироқ сўнгги ҳафтада жала кучайиб, кенг кўламли сув тошқини юзага келигига олиб келди. Кения Қизил Хоч ташкилоти март ойи бошидан буён 188 дан ортиқ қутқарув ишларини олиб борди.

    Кения пойтахти Найробидаги айрим йўллар тўсиб қўйилган, кучли ёмғирдан кейин бир қанча ҳудудлар сув остида қолган.

    Мамлакатда бир қатор йўллар тўсиб қўйилган, барча шаҳарлараро поездлар қатнови тўхтатилган.

    Кения метеорология бошқармаси пайшанба куни мамлакатнинг баъзи қисмларида кучли ёғингарчилик давом этиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates