Мазкур мусобақада Республикамизнинг барча вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидан келган 1100 нафар спортчилар кикбоксингнинг кик-лайт, лайт-контакт, фул-контакт, лоу-кик, йўналишлари бўйича ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Турнирни ўтказишдан мақсад жорий йил декабр ойида Таиланд давлатида ўтказилиши режалаштирилган Осиё чемпионати учун кучлиларни саралаб олиш ва терма жамоа сафини кенгайтириш.
Мусобақа 20-ноябр кунигача давом этади.