Кикбоксинг бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистон вакиллари 4 та олтин медаль қўлга киритди

    Спорт 9 октябр 2022 679

    Жорий йилнинг 30 сентябрь – 9-октабр кунлари Италиянинг Жесоло шаҳри кикбоксинг бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди.

    Қувонарлиси, мазкур мусобақада иштирок этган бир қатор умидли спортчиларимиз барча рақибларини мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилишди.

    Дастлаб -32 кг вазн тоифасидаги лайт-контакт йўналишида баҳсларга киришган Абдураимов Асадбек финалда англиялик рақибини 3:0 хисобида мағлуб этиб, юртимиз байроғини юқорига кўтарди.

    Шундан кейин -42 кг вазн тоифасидаги лоу-кик йўналиши финалида Боходиров Улуғбек Қозоғистон вакили Ердос Ерденни 3:0 хисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпиони деган улуғ номга сазовор бўлди.

    -45 кг вазн тоифасидаги фул-контакт йўналишида эса Ортиқов Миразиз Қозоғистонлик Казбек Баяҳметовни мағлуб этиб, мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди.

    -60 кг вазн тоифасидаги фул-контакт йўналишида иштирок этган Жумабоев Меҳрожни ҳам мағлуб этадиган рақиб топилмади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates