Кикбоксинг бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди

    63 давлатдан 2545 нафар спортчи иштирок этган турнирда Ўзбекистон жами медаллар сони бўйича кучли йигирматаликка кирди.

    Бугун соат 7:30 да “Тошкент” аэропортида Италиянинг Жесоло шаҳрида кикбоксинг бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этган самолёт қўнди. Спортчилар жами 26 та, шундан 4 та олтин, 7 та кумуш ва 15 та бронза медалларини қўлга киритишди.

    Халқаро авиақатновлар терминалида спортчиларни уларнинг яқинлари, дўстлари, мураббийлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, журналист ва блогерлар кутиб олди.

    Эслатиб ўтамиз, 63 давлатдан 2545 нафар спортчи иштирок этган турнирда Ўзбекистон жами медаллар сони бўйича кучли йигирматаликка кирди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates