Халқаро мусобақада юртимиз вакиллари 8 та олтин медалга эга бўлди

    Жорий йилнинг 2–6 ноябрь кунлари Ҳиндинстоннинг Деҳли шаҳрида кикбоксинг спорт тури бўйича "Indian-open" халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

    Ўзбекистонлик кикбоксинг спорт усталари нуфузли халқаро мусобақасида 8 та олтин медални қўлга киритди.

    Чемпионатда Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этиб, 8 та олтин медални қўлга киритди.

    ТАТАМИ бўйича:

    Содиқов Фузайл – 42 кг вазн тоифасида Лайт-контакт, Кик-лайт йўналишларида 2 та олтин медал,

    Мустафин Марат – 42 кг вазн тоифасида Лайт-контакт, Кик-лайт йўналишларида 2 та олтин медал.

    РИНГ бўйича:

    Баратов Ҳасанхон – +91 кг вазн тоифасида Фулл-контакт йўналишида1 та олтин медал,

    Баратов Ҳусанхон – +91 кг вазн тоифасида Лоу-кик йўналишида 1 та олтин медал

    Насретдинов Бекзод – 67 кг вазн тоифасида Фулл-контакт йўналишида 1 та олтин медал,

    Амиржонов Муҳаммадзокир – 54 кг вазн тоифасида Фулл-контакт йўналишида 1 та олтин медал.

    Маълумот ўрнида, "Indian-open нуфузли халқаро мусобақа саналиб, Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати олдидан тайёргарлик ҳисобланади.