“Китобхонлик ҳафталиги-2022” доирасида Хитой тили ва маданияти фестивали ўтказилди

    Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Конфуций номидаги ўзбек-хитой институти ҳамкорлигида “Китобхонлик ҳафталиги-2022” доирасида Хитой тили ва маданияти фестивали ташкил этилди.

    Фестивалда Хитой санъати, маданияти, хаттотлик санъати репродукциялари кўргазмаси, шунингдек, қоғоз кесиш санъати, анъанавий чой маросимлари, Тайзи-юань (хитойча бадантарбия тури), мусиқа ва рақс дастурлари намойиш этилди. Шунингдек, ушбу фестиваль давомида ШҲТнинг яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича Хитой қўмитаси томонидан тақдим этилган, Нанькай университети акс этган видеоролик намойиш этилди.

    Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон миллий кутубхонаси директори ўринбосари Насиба Холдорова, Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази директори-Қобилжон Собиров, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси -Чи Жуньлинь, Конфуций номидаги ўзбек-хитой институти директори-Саодат Носирова (ўзбекистон томонидан), Конфуций номидаги ўзбек-хитой институти директори-профессор Ян Шиху (хитой томонидан) бу каби тадбирлар икки халқ ўртасидаги дўстона алоқаларни, адабиёт ва айниқса китобхонлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилиши, яқин қўшничилик ва дўстликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

    Тадбир сўнггида Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тақдим этилган хитой тилида нашрдан чиққан китоблар, ўқув қўлланма ва материаллар Марказ томонидан кутубхона тизимда фаолият юритаётган ШҲТ билимлар зали учун топширилди.

    Ўзбекистонда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг

    Халқ дипломатияси маркази Ахборот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates