МКБАНК ташаббуси билан пойтахтимиздаги маҳаллаларда кутубхоналар ташкил этилмоқда

    Бугун «Микрокредитбанк» АТБ ташаббуси билан пойтахтимиздаги қатор маҳаллаларда шинам ва кўркам кутубхоналар ташкил этилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Улардан бири пойтахтимиздаги Янги ҳаёт тумани «Олчазор» маҳалласида янги ташкил этилган кутубхонадир.

    Таниқли адабиётшунос Ўзбекистон қаҳрамони Озод Шарафиддинов фарзандларининг тарбиясидан нолиб маслаҳат сўраб келган кишига: «Фарзандларингизнинг қўлига китоб тутқазинг. Китоб уларга ҳаётни, турмушнинг қийинчиликларига дош беришни, сабрни ва қаноатни ўргатади» деган эканлар.

    Дарҳақиқат, инсон маънавиятини оширадиган, сўз бойлигини тўлдириб борадиган энг муҳими тўғри йўлни кўрсатадиган энг яқин дўст бу китобдир.

    Давлатимиз раҳбари «Китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга эришиб бўлмайди. Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат биринчи навбатда ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир. Бундай енгилмас куч манбаи эса, аввало, инсоният тафаккурининг буюк кашфиёти – китоб ва кутубхоналарда, – деб бежиз таъкидламаганлар.

    Бугун «Микрокредитбанк» АТБ ташаббуси билан пойтахтимиздаги қатор маҳаллаларда шинам ва кўркам кутубхоналар ташкил этилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Улардан бири пойтахтимиздаги Янги ҳаёт тумани «Олчазор» маҳалласида янги ташкил этилган кутубхонадир.

    Ушбу зиё масканида ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари, иқтисодий китоблар, болалар адабиёти ҳамда турли жанрларда чоп этилган адабиётлар, маънавий-маърифий ва тарбиявий аҳамиятга эга жами 2 мингга яқин китоблар ўрин олган бўлиб, бу маънавият маскани маҳалла аҳли учун кутилмаган совға бўлди. Шунингдек, кутубхонада шахмат ўйнашга қизиқувчилар учун ҳам алоҳида жой ҳозирланган.

    Мазкур кутубхонанинг очилиши бугун ёшу кексага чинакам қувонч бағишлади. Чунки энди нафақат ёшлар, балки кекса авлод ҳам бўш вақтини ана шу зиё масканида ўтказиши мумкин.

    2024 йил 1 март ҳолатига кўра, «Олчазор» маҳалласида 5287 нафар аҳоли, шу жумладан, 2 544 нафар ёш, 2 541 нафар хотин-қиз истиқомат қилади.

    Эътиборлиси шундаки, маҳаллалардаги бу каби кўркам кутубхоналарнинг ташкил этилиши нафақат аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини оширишга, балки шу ҳудудда янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилади.

    Шунинг учун ҳам ҳаётимизда эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқимизга муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда китобхонлик маданиятини ошириш беқиёс аҳамиятга эга.

    Микрокредитбанк эса бундай хайрли ишларда доим халқимизга камарбаста бўлишга шай.

    Реклама

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates