Клетчатка нима ва у қайси маҳсулотлар таркибида бўлади?

    Клетчаткаларни етарлича истеъмол қилмаслик тананинг “ифлосланиши” иммун тизими самарадорлигининг пасайишига олиб келади, натижада инсон танаси турли касалликларга чалинишга мойил бўлиб қолади.

    Ҳозирги замон кишилари муаммоси — уларнинг рационида олдиндан тозаланган (оқланган) озиқ-овқат маҳсулотларининг кўплигидир. Айтиш жоизки, бундай озиқ-овқатларни истеъмол қилиш ортиқча вазн ва семизликка олиб келади. Улар таркибида дағал ва юмшоқ озуқа толалари йўқлиги сабабли одам овқатланиш пайтида тўйганини билмайди. Натижада организм талаб қилмаса ҳам ейишда давом этаверади.

    Клетчатка – бизнинг танамиздаги кўпчилик аъзоларнинг тўғри фаолият кўрсатишини таъминлайдиган муҳим модда ҳисобланиб, овқат ҳазм қилиш тизимини ножўя маҳсулотлардан, шу жумладан токсинлардан тозалашга ёрдам беради.

    Клетчатка таомга ҳажм бериб, овқатни ичакларда туриб қолишининг олдини олади. Шунингдек, клетчатка шакар ва бошқа углеводларни ичакларда сўрилишини секинлаштиради, қолаверса, юзни соғлом рангда бўлишига ёрдам беради.

    Клетчатка кўкатлар, сабзавотлар, мевалар, дуккаклилар, ёрмалар таркибида кўп бўлади.

    Организмдаги балансни сақлаб туриш учун, таркибида клечаткаларга бой бўлган ўсимликлардан тайёрланган хилма-хил озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш лозим.

    Интернет манбалари асосида тайёрланди

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates