Кўчма фотоэлектрик энергия манбаи ишлаб чиқилди

    Фан 17 январ 2022 3095

    Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Физика-техника институти олимлари томонидан кичик қувватли кўчма фотоэлектрик энергия манбаи ишлаб чиқилди.

    Кристалли кремнийдан тайёрланган фотоэлектрик батареялар асосидаги, қуввати 40-80 Вт бўлган кўчма фотоэлектрик манбаа (КФEМ) республиканинг қишлоқ ҳудудларида фойдаланиш учун мўлжалланган. Дала ва фермер хўжаликларида қишлоқ аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида уяли телефонлар, ноутбуклар, компьютерлар, телевизорлар, замонавий светодиод лампалар асосидаги ёритиш тизимлари ва бошқа электр истеъмолчиларини қувват билан таъминлаш учун ишлатилади.

    Мазкур КФEМ қурилмаси замонавий контроллер, ГЕЛЬ типидаги аккумулятор ва инвертор билан жиҳозланган. КФEМ қурилмаси параметрларининг қуёшли табиий шароитларга боғлиқлиги ўрганилган ва қуввати 150 Вт гача бўлган ~ 220 В, – 12 В ва –5,4 В кучланишга мўлжалланган истеъмолчилар учун самарадор кўчма фотоэлектрик энергия манба қурилмаларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш бўйича тавсиялар берилган. Ҳозирда қурилма республиканинг Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларидаги қишлоқ жойларида синовдан ўтказиляпти, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates