Муассасада болажонларнинг овқатланиши, дам олиши, турли тўгаракларда шуғулланиши учун барча шарт-шароит яратилган. Санитария-гигиена тармоғи, тиббиёт хонаси, ёш гуруҳлари учун хоналар, мусиқа зали, алоҳида ошхона, умумий овқатланиш зали, ёзги айвончалар, ўйин майдончалари барпо этилди. Бу эса масканда тарбияланаётган болажонларнинг мактабга тайёргарлик даражасини оширишга хизмат қилади. ”Меҳри дил” МЧЖ қурувчилари томонидан бунёд этилган муассасага 4 миллиард 285 миллион сўм маблағ сарфланган.
— Президентимизнинг мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, айниқса, чекка қишлоқ болаларини мактабгача таълимга жалб этишга қаратилаётган эътибордан мамнунмиз, – дейди маҳалла фаолларидан бири Нозима Саидова. — Шу эътибор туфайли маҳалламизда замонавий мактабгача таълим муассасаси барпо этилди. Янги муассасада болаларни ҳар томонлама баркамол тарбиялаш учун барча шароит бор.
Янги МТМнинг фойдаланишга топшириш маросими тантанага айланди. Унда сўз олганлар замонавий болалар боғчалари мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний, ақлий ривожланишида кенг имконият яратиб беришини таъкидлагани ҳолда қурувчиларга миннатдорлик билдирди. Муҳими, ота-оналар муассасада фарзандлари учун яратилган шарт-шароит билан яқиндан танишиб, жуда хурсанд бўлди.











