Когон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

    Тўрабоев Миршакар Музаффаровични Когон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

    Миршакар Тўрабоев 1982 йилда Пешку туманида туғилган. 2023 йилда Бухоро давлат университетини битирган. Мутахассислиги — молия ва иқтисодиёт.

    Меҳнат фаолиятини Бухоро шаҳар молия бўлими иқтисодчиси сифатида бошлаб, вилоят молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

    Айни пайтга қадар у Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

    Эслатиб ўтамиз. Когон шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ҳаёт Ҳасанович Давлатов бироз олдин Пешку тумани ҳокими этиб тайинланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates