Остонов Акмал Анварович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Қоровулбозор тумани ҳокими лавозимидан озод қилинди.
Ўткир Шомаҳмадович Ҳамроев 1976 йилда Пешку туманида туғилган. 2000 йилда Бухоро давлат университетини, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини битирган. Мутахассислиги — иқтисодиёт ва давлат бошқаруви.
Меҳнат фаолиятини ҳисобчиликдан бошлаб, Пешку тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи, вилоят рақобат бошқармаси ва давлат активларини бошқариш агентлигинг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.
У 2021 йилдан бери вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати ахборот -таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.